НЕОРЕАЛИЗМ

НЕОРЕАЛИЗМ (нео… ва реализм) — 1) 20-а. нинг 40-й. лари ўртасидан 50-й. лар ўртасигача италия к и носи да мавжуд бўлган оқим. Демократик мил-лий санъат учун кураш жараёнида тар-киб топган. Ижтимоий адолат ва оддий инсоннинг қадр-қиммати ғояларини ҳимоя қилди. Ҳаётий фактлар асосида қурилган фильмлар аксарият номута-хассис ижрочилар иштирокида яратилди. Неореализмнинг бадиий манифеста Р. Россе-линининг «Рим — очиқ шаҳар»и (1945) фильмидир. Ч. Дзаваттини, Л. Висконти, В. Де Сика, Ж. де Сантис, П. Жер-ми кабилар Неореализмнинг кино санъатидаги асосий вакилларидир. Н. Италия кине-матографияси ва б. мамлакатларнинг илғор киноси ривожига катта таъсир кўрсатди;

2) адабиётда Неореализм ёзувчилари ижоди демократик йўналиши, озодлик идеаллари ва ижтимоий адолатга инсоний ишончи билан ажралиб туради. Қаршилик кўрсатиш ҳаракати, фашизмга қарши кураш мавзуи В. Пратолинининг лирик эсдаликларида, Р. Вигано, И. Кальвино романларида, Ж. Бассани ва б. нинг қиссаларида ҳаққоний акс эттирилган. Неореализм намояндалари ижодида ўткир ижтимоий ма-салаларга бағишланган асарлар ҳам бор: В. Пратолинининг «Камбағал севишганлар қиссаси» (1947) хамда «Метел-ло» романи (1954); К. Леви очерклари; Э. де Филиппонинг «Неаполь — миллионер» комедияси (1945); П. П. Пазолини шеърияти ва б. ;

3) Италия тасвирий санъати (1940—50 й. лар)даги йўналиш; Италия киноси, адабиё-ти ва театридаги оқим ва айни бир вақтдаги йўналишлардан ном олган. 2-жаҳон уруши йиллари Қаршилик кўрсатиш ҳаракати натижасида умум демократик анъаналарнинг тикланиши, 19—20-а. лар Европа санъатидаги турли оқимлар (жумладан, романтизм ва экспрессионизм)нинг бадиий усулларини ижодий қўллашлар Неореализмнинг шаклланишига омил бўлди. Неореалист-рассомлар (Р. Гуттузо, Г. Мукки, А. Пиццинато ва б.) воқеликни, унинг барча қарама-қаршиликлар кескинлигини санъатда янги руҳий қадриятлар ва янги қаҳрамонлар — меҳнат аҳли, унинг ҳаётий қатьияти ва ички қудрати билан ҳаққоний акс эттиришга интил-дилар. Неореализмга яқин анъаналар урушдан кейинги демократик тасвирий санъатда ва б. мамлакатлар (Мас, Францияда Б. Таслицкий, А. Фужерон ва б.)да ҳам намоён бўлди.