НЕОПИФАГОРЕИЗМ

НЕОПИФАГОРЕИЗМ (нео… ва пифагореизм) — мил. ав. 1-а — мил. 3-а. юнон фалсафасидаги оқим. Н. намояндалари: Нигидий Фигул, Аполлоний Тианский ва б. Улар Пифагорнинг математик символизм методларини қайта жонланти-риб, ўз қарашларида ягона— кўп, монада—диада, айнанлик—тафовут, жуфт—тоқ, нуқта—чизиқ—текисликжисм тушунчаларига асосланиб фикр юритдилар. Платонизмтн фарқли ўлароқ, барча нарсанинг ибтидоси ақл (нус) эмас, балки монада—диада деб ҳисоблар эдилар. Кейинги даврда Неопифагореизм фалсафада мустақил оқим сифатида ўз мавқеини йўқотди, унинг айрим жиҳатлари неоплатонизмца. ўз аксини топди.