НЕОКЕЙНСЧИЛИК

НЕОКЕЙНСЧИЛИК — иқтисодиёт ни тартибга солиш бўйича назария, кейнсчиликнннг 2-жаҳон урушидан сўнг юзага келган, тарихий шароитга мослашган шакли. Неокейнсчиликнинг таникли вакиллари — Р. Харрод, Н. Калдор, Ж. Робинсон, Е. Домар, А. Хансен. Неокейнсчилик 20-а. нинг 50 – й. лари бошида жаҳондаги иқтисо-дий инқироз, илмий-техника инқило-би, мустамлакачиликнинг емирилиши таъсирида шаклланди. Янги тарихий шароитда иқтисодий ўсиш суръатлари анча пасайди, инқирозлар даври тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди. Бу шароитларда назария ва иқтисодий сиёсат Ж. М. Кейнс ғоялари билан чегараланиши мумкин эмас эди. Неокейнсчилик асосий эътиборни кенгайтирилган такрор и. ч. нинг миқдорий боғланишларига қаратди. Иқтисодий ўсиш муаммоларига давлатнинг энг муҳим иқтисодий сиёсати сифатида қараладиган бўлди. Неокейнсчиликга кўра, капиталистик (бозор) иқтисодиёт янги шароитда иктисодий мувозанатни сти-хияли тартибга солиш механизмини йўқотади ва уни давлат томонидан до-имий ва бевосита тартибга солиш за-рурати юзага келади. Шу сабабли иқти-содиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий муаммолари ҳам ўзгариб, инқирозга қарши тартибга солишнинг бандлик назариясидан иқтисодий усиш назариясига катта эътибор берилди.

Неокейнсчилик методологиясида такрор и. ч. муаммоларига макроиқтисодий, халқ хўжалиги нуқтаи назаридан ёндошув мавжуд. Унда миллий даромад, умумий иж-тимоий маҳсулот, умумий талаб ва так-лиф, умумий инвестиция ва б. категориялардан фойдаланилади, улар такрор и. ч. жараёнининг баъзи бир энг умумий миқдорий боғланишларини таҳлил қилишга имкон беради. Ж. М.

Кейнснинг такрор и. ч., шунингдек, мультипликатор назарияси тўлдирилади. Неокейнсчилик акселератор назариясини илгари сурди. Иккала назарияни бирлаштириш натижасида такрор и. ч. нинг кенгайишини ижтимоий-иқтисодий жараён сифатида эмас, балки техника-иқтисо-дий жараён деб тушунтирилади. Неокейнсчилик тарафдорлари кенгайтирилган такрор и. ч. нинг ўзига хос формулаларини яратдилар ва уни иқтисодий ўсиш моделлари, деб атадилар. Е. Домар ва Р. Харрод томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий ўсиш моделида (Харрод — Домар модели) иқтисодиётни мўътадил суръатларда ўсиши динамик бар-қарорликнинг асосий шарти сифатида қаралади. Динамик барқарорлик ва до-имий ўсишга эришиш автоматик ра-вишда бўлмаслиги, балки давлатнинг иқтисодиётда фаол иштироки туфайли рўй бериши мумкинлиги таъкидланади. Даромад ўсишини таъминлашда инвестицияларнинг роли, и. ч. кувватларининг оширилиши муҳим, яъни иқтисодий ўсиш бандликка ёрдам беради. Неокейнсчилик таълимоти чуқур инқирозлар, уруш ва урушдан кейинги даврлар учун самарали бўлди. 20-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб Неокейнсчилик таълимотига нисбатан давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бўйича неолиберализм ғоялари олдинги ўринга чикди.

Абдухалил Раззоқов.