НЕОФАШИЗМ

НЕОФАШИЗМ — ҳоз. ўнг, тажовузкор ҳаракатларни англатувчи тушунча. 2-жаҳон урушидан кейин тарқатиб юборилган фашист ташкилотлари (қ. Фашизм)нннг сиёсий ва ғоявий издошлари фаолиятини ифодалайди. Неофашист гуруҳлари ва партиялари терро-ристик диктатурага интилади. Бу йўлда улар сиёсий манфаатлари мос тушган ҳукмрон доиралар билан яқин алоқада бўлади. Неофашизм ашаддий шовинизм, ирқчилик ва жаҳолатпарастлик ғояларига суянади. Ҳоз. даврда бундай кайфиятдаги гуруҳлар турли мамлакатларда пайдо бўлмоқда. Улар ҳар хил қўпорувчилик ишлари билан демократик жараёнларга халақит бермоқда. Mac, Анг-лияда «Миллий фронт», Голландия, Бельгия, Скандинавия мамлакатлари, АҚШ, Россия ва б. давлатларда неофашист гуруҳлари ва ташкилотлари фао-лияти намоён бўлиб турибди. Улар турли шиорлар ва мақсадлар остида гоҳ ошкора, гоҳ яширин тусда ҳаракат олиб бормоқда. Неофашизм халқаро кескинлик, милитаризм ва қуролланиш пойгаси та-рафдоридир. Чунки бундай шароит улар кўзлаётган мақсадларига эришиш учун қулай вазиятни юзага келтиради.