НЕОДИМ

НЕОДИМ (нео… ва юн. didymos — эги-зак; лот. Neodymium) , Nd— Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 60, ат. м. 144,24. 5 та баркарор изото-пи – l42Nd(27,07%), l43Nd (12,17%), M5Nd(8,3%),’46Nd(17,22%), l48Nd(5,78%) ва 2 та радиоактив изотопи — 144Nd(23,78%, Т|/25-1015й.), 15ONd(5,67% Т1/22-1015 й.) мавжуд. Ер пўстила масса жиҳатидан 2,5-10^3%, денгиз сувларида 9,2-10~6 мг/л Н. бор. Табиатда монацит, бестнезит (20% гача Nd2O3) ва лопарит минераллари кўринишида учрайди. Лантаноидлар гуруҳига киради. 1885 й. да австриялик кимёгар К. Ауэр кашф қилган. Оч кулранг металл. Зич-лиги 7,0 г/см3. Қайнаш т-раси 3027°, суюкланиш т-раси 1016°, оксидланиш даражаси +3, +4, гоҳо +2. Тузларининг аксариси қизғиш-бинафша рангли. Неодим бирикмалари рангли, бадиий ва оптик шишалар, лазер материаллар, чинни и. ч. да, чуян, пулат ва б. кртишмаларга легирловчи қушимча сифатида қулланади.