НЕАПОЛЬ УНИВЕРСИТЕТИ

НЕАПОЛЬ УНИВЕРСИТЕТИ — Италиянинг қад. ун-тларидан бири. 1224 й. Неаполь ш. да Сицилия қироллигининг давлат ун-ти сифатида ташкил этилган. Тиббиёт, мат., физика, табиий фанлар, фармакология, муҳандислик, меъморлик, агрономия, ветеринария, ҳуқуқ, иқтисодиёт, филол., фалсафа ва б. сохдлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 100 мингдан ортиқталаба таълим олади. Кутубхонаси (1615 й. ташкил этилган)да 1 млн. га яқин асар сақланади.