НАЗАРОВ Анорқул Мамадович

НАЗАРОВ Анорқул Мамадович (1950.5.6, Бўка тумани) — композитор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1995). Тошкент консерваториясини тугатган (1973). Навоий театрида созанда (1968—85), Узтелерадиокомпанияси қошидаги Эстрадасимфоник оркестрининг бош дирижёри ва бадиий раҳбари (1989—96), «Ўзбекнаво» бирлашмасининг бош директори (1996—2001). Ижодида қўшиқ асосий ўрин тутади («Дўлана», «Аразлама», «Мен нечун севаман Ўзбекистонни», «Ўзбекистон муштарак», «Озод элнинг ўғлиман» ва б.). Шунингдек, кино ва телефильмлар, театр спектакллари, цирк томошалари учун мусиқалар ва б. асарлар ёзган. Абдулла Қодирий но-мидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1997).