НАВРЎЗГУЛДОШЛАР

НАВРЎЗГУЛДОШЛАР (Primulaceae) – туташ тожбаргли икки уруғпаллали, бир ва кўп йиллик ўсимликлар оиласи. Пояси ярим бута, яхши ривожланмаган, бўғиз баргли. Барглари оддий, тукли. Гуллари тўғри, икки жинсли, меваси кўсак. 23 туркумга мансуб 1000 га яқин тури бор. Мас, наврузгул, цикламен, седмичник ва б. учрайди. Баъзилари манзарали (Мас, цикламен, наврузгул ва б.). Ҳашаротлар ёрдамида чангланади.