НАВОИЙ-УЧҚУДУҚ-НУКУС ТЕМИР ЙЎЛИ

НАВОИЙ-УЧҚУДУҚ-НУКУС ТЕМИР ЙЎЛИ — Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларидан ўтувчи темир йўл. 1994—2001 й. да қурилган. Йўлнинг умумий уз. 700 км га яқин. Навоий, Учқудуқ, Мискин, Тўрткўл ш. ларидан ўтиб, Нукусгача етказилган.

Илгари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан Туркманистон ҳудудидан ўтадиган Туркманобод (Чоржўй) — Урганч темир йўли орқали боғланган эди. Навоий-учқудуқ-нукус темир йўли —У — Н. т. й. қурилиши юк ва йўловчилар ташиш масо-фасини 450 км га ва қатнов муддатини 6—7 соатга қисқартириб, мамлакат иқтисодиётига ҳар йили 19 млн. АҚШ долларига яқин маблағни тежаш имкониятини беради. Темир йўл минерал ресурсларга ғоят бой минтақани ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Темир йўл орқали йўловчилар, халқ хўжалиги юклари, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари ва б. юклар ташилади.

Тоҳиржон Мирзаев.