НАВАНДАК

НАВАНДАК, Наванд — ўрта асрдаги Чағониён шаҳарларидан бири (5—6 — 18-а. лар). Баъзи олимлар фикрича, «Навандак» атамаси «нав» ва «хандақ»дан олиниб «янги хандақ» маъносини англатган. «Навандак» номи «наванд» («чопарлар») сўзининг кичрайтирилган шакли деб қарашлар ҳам бор (Ш. Камолиддинов). 12-а. да Балхдаги маҳаллалардан ва Самарқанд дарвозаларидан бири «Наванд» деб аталган. 15-а. охирида темурийлар даврида Навандакда зарбхона бўлган, бу ерда «Наванд» деб битилган маҳаллий мис тангачалар чиқарилган. Сурхондарё вилоятидаги Узун ш. дан 3 км шим.шарқда жойлашган Кофирқалъа (ёки Новандактепа) шаҳар харобаси ўрнида бўлган деб ҳисобланади. Шаҳар хандақ (кенг-лиги 50 м) билан ўралган мустаҳкам арк, шаҳристон (450×450 м) ва катта рабоддан ташкил топган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX— начала XIII вв., Т., 1996.