НАВ

НАВ — селекция натижасида яратилган, муайян морфологик, физиологик ва хўжалик белги ҳамда хусусиятлари турғун ва наслдан ўтиб борадиган, бир турга мансуб ўсимликлар мажмуи; маданий ўсимликлар учун энг кичик тасниф бирлиги. Ўсимликларнинг жайдари (маҳаллий) ва селекция йўли билан етиштирилган Нав лари бўлади. Жайдари (маҳаллий) Нав маълум бир жойда экин етиштиришда узок, давом этган ялпи танлаш натижасида юзага келади (қ. Халқ, селекцияси). Селекция Нави и. т. муассасаларида ўсимликлар селекциясининг турли илмий усулларини қўллаб олинади. Танлаш йўли билан Нав ичида биологик барқарорлик (ўсимликларнинг бир типда бўлиши) юзага келтирилади. Ўзидан чангланувчи ўсимликларда Нав ўзидан чангланиш йўли билан (гомозигот линия, қ. Гомозиготапик), четдан чангланадиган экинларда четдан чангланиш б-н ва биринчи авлод гете-розигот дурагайларида ҳар йили дурагайлаб туриш йўли билан сақланиб боради (гетерозигот линия, қ. Гетерозиго-талик). Селекция йўли билан чиқарилган Нав ўз сифатларини бир канча авлодлар давомида саклаб боради. Бироқи. ч. жараёнида ирсий ўзгарувчанлик туфайли салбий мутациялар пайдо бўлиши, механик ва биол. ифлосланиш, ўсимликларнинг касалликларга чидами пасайиб қолиши ва б. натижасида Нав хусусиятлари аста-секин ўзгариб боради. Энгяхши Навдан фойдаланиш қ. х. экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашнинг самарали усулларидан биридир. Бунинг учун элита уруғлари керак бўлади, бундай уруғларни уруғчилик хўжаликлари етиштириб беради. Ўсимликлар Нав ларининг ҳақиқийлиги нав назорати ёрдамида аникланади. Эски Нав янгилари билан алмаштириб турилади, яъни нав алмаштириш ишлари олиб борилади. Ўзбекистонда и. т. муассасаларида яратилган барча экинлар Навлари Давлат нав синовидан ўтказилиб, энг яхшилари и. ч. га жорий этиш учун ажратиб олинади. Ҳар йили экиш учун тавсия этиладиган Навлар рўйхати республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Ре-публикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хужалиги экинлари давлат реестрида эълон қилинади.

Ад.: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари таърифи, Т., 2001.