НАУМОВ Сергей Николаевич

НАУМОВ Сергей Николаевич (1874.6.7, Калуга – 1933.11.12, Тошкент) — кимёгар. Туркистон ун-ти проф. (1920 й. дан). 1920—24 й. да шу ун-т тиббиёт бўлими декани, лаб. мудири (1924—25), органик кимё кафедраси мудири (1925 й. дан). Наумовнинг нафтенлар соҳасидаги и. т. ишлари катта аҳамиятга эга. Наумов томонидан синтез қилинган 1,4-диметилгексаметилен янги модда сифатида тан олинган. У хинон ва то-лухинондибромидлар тузилишини, хоссаларини ўрганиш соҳасида чуқур изланишлар олиб борди, 2,3-циклогек-сандион 1,4-дикарбон эфирининг тузилишини топди. Мазкур модда ҳосилаларидан хиноксалин, монооксим, диоксим, моногридразон, бипиразолон, озазон ва б. ни синтез қилди. Унинг илмий кузатишлари натижалари ўлароқ изомерланиш реакцияларига анча аниклик киритилди, турли эфир моддалари синтези амалга оширилди. Наумовнинг Ўрта Осиё тоғларида учрайдиган табиий селитрани синтез соҳасида қўллаш борасидаги ишлари амалий аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда кимё фанининг ривожланиши, миллий кадрлар тайёрлаш, янги йўналишдаги илмий ва илмий-услубий ишларнинг йўлга қўйилишида Наумовнинг хизматлари катта. Унинг шогирдлари орасида СЮ. Юнусов, О. С. Содиқов, ҳ. Рустамов, К. С. Аҳмедов каби машҳур кимёгарлар бор. ЎзМУнинг кимё ф-ти проф. С. Н. Наумов номи билан аталади.