НАТРИЙ ХЛОРИД

НАТРИЙ ХЛОРИД, ош тузи, NaCl — хлорид кислотанинг натрийли тузи. Куб панжарали кристаллардан иборат рангсиз модда. Суюкланиш т-раси 801°, қайнаш т-раси 1413°, зичлиги 2,161 г/см3. Сувда яхши эрийди. NaOH, HC1, MgCl2, СаС12 ва б. иштирокида Натрий хлориднинг сувда эрувчанлиги жуда камаяди. Тоза Натрий хлориднинг гигроскопиклиги оз, аммо аралашмалар (Мас, магний тузлари) иштирокида унинг гифоскопиклиги жуда ортади. Табиатда галит (тош туз) ҳолида, денгиз ва шўр кўл сувлари таркибида бўлади. Озиқ-овқат ва б. саноат соҳаларида, қ. х. да, рўзғорда кўплаб ишлатилади. Ундан ўювчи натрий, хлор, сода, натрий сульфат олишда фойдаланилади.