НАТРИЙ СУЛЬФАТ — сульфат кислотанинг натрийли тузи. Na2SO4, рангсиз модда, аччиқроқ; суюкланиш т-раси 32,4°, сувда оз эрийди (100° да масса жиҳатдан 29,7%). Табиатда тенардит ва мирабилит минерали кўринишида учрайди. Кўпчилик тузлар (Мас, Li2SO4, K2SO4) билан қаттиқ эритма ва б. сульфатлар билан қўш тузлар ҳосил қилади. Буларнинг айримлари Na2SO4-MgSO4 – 4Н2О (астраханит), Na2SO4 (глауберит), Na2SO4-2K2SO4 (глазерит), 2Na2SO4 Na2CO3 (беркеит) табиатда учрайди. Натрий сульфат шиша, сульфатли целлюлоза и. ч. да, тўқимачилик саноатида, совун ва чарм и. ч. да, рангли металлургияда, тиббиётда (сурги сифатида) ва ветеринарияда ишлатилади.