НАСИРОВ Дўсжон Сипатдинович

НАСИРОВ Дўсжон Сипатдинович (1927.3.1, Мўйноқ тумани — 1992.20.12, Нукус) — қорақалпоқ тилшуноси. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), филол. фанлари д-ри (1976). Қорақалпоғистон пед. ин-тини тугатган (1949), шу ин-тда проректор ва кафедра мудири (1955—59), Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон филиали Иқтисодиёт ва маданият ин-тида бўлим бошлиғи (1954 — 55), Тарих, тил ва адабиёт ин-ти ди-ректори ўринбосари, сектор мудири, директор (1959—91), Қорақалпоқ унтида кафедра мудири (1991—92). Насировнинг тадқиқотлари қорақалпоқ тили тарихи ва диалектологиясига бағишланган. У «Қорақалпоқча-русча луғат» (1958), «Русча-қорақалпоқча луғат» (1967), «Қорақалпоқ тилининг диалектологик луғати» (1983), «Қорақалпоқ тили» (1985), «Математик терминларнинг русча-кррақалпоқча луғати» (1992) ва б. ни тузишда иштирок этган.

Ac: Қорақалпоқ тилида кўплик категорияси, Нукус, 1961; Қорақалпоқ тилида кўмакчи феъл, Нукус, 1964; Қорақалпоқ умумхалқ сўзлашув тилининг шаклланиши ва унинг диалектал тизими, Нукус, 1976.