НАШАГУЛ

НАШАГУЛ (Rubbeckia laciniata L) , қийиқбарг нашагул — мурак-кабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон манзарали ўсимлик. Ватани — Америка. Бўйи 1—2,5 м. Пояси тик ўсади, пастдаги япроқлари патсимон, юқоридагилари уч бурчакли. Гуллари сариқ ва тўқ кизил. Тўпгули саватча, йирик (7—12 см), шарсимон, кўп гулли, узун бандли, шохлари учида биттадан ўрнашган. Саватчанинг четига ўрнашган гуллари тилсимон, жинссиз, ўртадагилари эса? найчали, икки жинсли. Меваси 5—6 j мм, 4 қиррали донча, учида кокили бор.

Уруғи понасимон, чўзиқ. Нашагул уруғларидан ҳамда бачкисидан кўпайтирилади. Июлдан то кеч кузгача гуллайди. Ўзбекистонда паркларга, майсазор ва гулзорларга экилади.