НАРШАХИЙ

НАРШАХИЙ, Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закариййа ал-Хаттоб ибн Шарик аннаршахий (899—959) — тарихчи олим. Бухоронинг Наршах қишлоғида туғилган. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар кам. Сомонийлар сарой-ида котиблик қилган. Наршахий 943—944 й. ларда «Бухоро тарихи» («Таҳқиқи вилояти Бухоро») номли асарини араб тилида ёзиб, уни сомонийлар амири Нуҳ ибн Наср (ҳукмронлик даври: 943—954)га бағишлаган. Наршахийнинг ўғли Абу Бакр Мансур ва невараси ҳадисшунос олим Абу Рафи ал-Ала ибн Мансур ибн Муҳаммад ибн Жаъфар асарни араб тилида давом эттиришиб, Мансур ибн Нуҳ (ҳукмронлик даври: 997—999), яъни сўнгги сомонийлар давригача тўлдиришган. Насафийнинг «Китоб ал-қанд» («Самарқандия») ва Абу Саъд ас-Самъоний (1113 — 1167) нинг «Китоб ал-ансоб» асарларида Наршахий ҳақида маълумотлар мавжуд. Наршахий ўз туғилган қишлоғида вафот этган. Асарнинг асл нусхаси бизгача етиб келмаган. 1128 й. қувалик Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубавий асарни форс тилига қисқартириб таржима қилган. 1178— 79 й. ларда асар 2-марта қисқартирилган. Таржимонлар қисқартириш билан бирга уни янги маълумотлар билан маълум маънода тўлдирганлар. «Бухоро тарихи» 36 бобдан ибо-рат бўлиб, асосан, Бухоро воҳасининг тарихига бағишланган. Ки-тобнинг бир неча боби Бухоронинг барпо этилиши, қад. номлари, қад. подшох,ларига бағишланган. Асарнинг махсус бир боби Бухоро атрофидаги Кармана, Hyp, Тавоис, Искажкат, Шарғ, Зандана, Вардона, Афшона, Баркат, Ромитан, Варахша, Байканд (Пойкенд), Фороб ва б.

«Тарихи Наршахий» китобининг биринчи беги (Янги Бухоро, 1904). «Бухоро тарихи» китобининг биринчи бети (Тошкент, 1966).

шаҳар ва қишлокларнинг тасвирига ба-ғишланган. Унда бу жойларнинг тарихи, ахрлиси ва унинг машғулоти, фаолияти ҳамда ташқи шаҳарлар билан муносабатлари ҳикоя қилинади. Бухоро аҳолисининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар баён қилинади. Китобда Ўрта Осиёда араб халифалиги ҳукмронлигининг ўрнатилиши, ислом динининг ёйилиши ва Бухоронинг араблар томонидан тақсимлаб олиниши ҳамда халифаликка қарши курашлар, айниқса, Муқанна, Абу Муслим ва б. бошчилигидаги халқ қўзғолонлари батафсил ҳикоя қилинади. «Бухоро тарихи»да 9-а. да Ўрта Осиёнинг араб халифалигидан ажралиб чиқиши, Мовароуннаҳр ва Хуросонда сомонийлар давлатининг барпо бўлиши ва сомонийлар даврида Бухоронинг иқтисодий ва маданий ҳаёти тасвирланган. Асарда Бухоронинг тарихий топографиясига оид маълумотлар бўлиб, унда Бухоро ш. нинг дарвозалари, ички ва ташқи деворларининг қурилиши ҳам арк ва шаҳ-ристоннинг бино қилиниши ҳикоя қилинади. Асар фақат Бухоро тарихи-нигина эмас, балки бутун Ўрта Осиё тарихини ўрганишда ҳамда нодир манбадир. «Бухоро тарихи» Париж (1892)да француз, Бухоро (1904) ва Теҳрон (1939) да форс, Тошкент (1897)да рус, Кембриж (1954)да инглиз, Тошкент (1966, 1993)да ўзбек тилида, Душанба (1979)да тожик тилида нашр этилган.

Ас: Бухоро тарихи, Т., 1966.

Ад.: Камалиддинов Ш. С «Китоб ал-ансаб» Абу Са’да Абдалкарима ибн Муҳам-мада ас-Сам’ани как источник по истории и истории культур Средней Азии, Т., 1993; Нажмуддин аннасафий, Самарқандия, Т., 2001.