НАРПАЙ ТУМАНИ

НАРПАЙ ТУМАНИ — Самарқанд вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да таш-кил этилган. Вилоятнинг жан. да жойлашган. Шарқ ва ғарбдан вилоятнинг Каттақўрғон, Пахтачи, шим. дан Навоий вилоятининг Хатирчи тумани, жан. дан Нуробод тумани, Қашқадарё вилояти билан чегарадош. Майд. 0,44 минг км2. Аҳолиси 152 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Оқтош), 1 шаҳарча (Мирбозор), 9 қишлоқ фуқаролар йиғини (Исломшоир, Косагарон, Олти-ўғил, Чақар, Янгиработ, Янгиқўрғон, Қадим, Қоракўл, Қорасийрак) бор. Маркази — Оқтош ш.

Табиати. Туман ҳудудининг жан.ғарби Қарноб чўли, марказий қисми ва шим.-шарқида Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғлари, тоғ ораларидаги сойлик ва ботиқлардан иборат.

Ер юзаси, асосан, учламчи давр чўкинди жинсларидан ташкил топган. Бу ер неоген давригача денгиз бўлган. Неоген давридаги альп орогенетик жа-раёни таъсирида водий қуруқликка айланган. Иклими кескин континентал. Ёзи жазирама иссиқ ва қуруқ, қиши совуқ. Йиллик ўртача т-ра янв. да — 1,9°, июлники 27,2°. Энг юқори т-ра 44°, энг паст т-ра —35°. Вегетация даври 200 кун. Йиллик ёғин миқдори 200 мм. Ёғиннинг кўп қисми баҳор ва қишда тушади. Шим. чегараси бўйлаб За-рафшон дарёси оқиб ўтади. Сой ва жил-ғалар ёзда қуриб қолади. Кдц. Нарпай капали туман ҳудудидан ўтган. Тупроқлари суғориладиган бўз тупроқ, баъзи жойларда шўрланган тупрокдар, тоғ этаги қия текисликларида оч бўз тупроқ, асл бўз тупроқлар учрайди. Ёввойи ўсимликлардан пашмакшўра, оқшўра, буғдойиқ, қамиш, рўвак, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, юлғун ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қуён, чиябўри, жайра, жайран ва б. учрайди. Қушлардан сўфитўрғай, лой-хўрак, чуғурчиқ., зарғалдоқ, қирғовул; судралувчилардан геккон калтакесаги, тошбақа, сариқ илон, эчкемар; кеми-рувчилардан кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсичқон, типратикан, каламуш ва б. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; қозоқ., рус, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 345 киши (2003).

Хўжалиги. Туман хўжалигининг асосий тармоклари — пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ипакчилик, саб-завотчилик. 5364 деҳқон хўжалиги мавжуд. Туманда З«ирабулоқпахта», «Оқтошдон», Зирабулоқ тажрибасинов з-ди, «Оқтошнон», «Саломатлик» корхоналари, 10 қишлоқ қурилиш к-ти, Зирабулоқ магистрал газ йўлларидан фойдаланиш бошқармаси, Нар-пай ва Зирабулоқ МТП акциядорлик жамиятлари, 2 автотранспорт корхонаси, Оқтош ва Мирбозор деҳқон бозорлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий экин майд. 21962 га, шу жумладан, суғориладигани 20640 га. 1322 га лалмикор ерлар, 802 га боғлар, 779 токзорлар, 515 га тутзорлар б-н банд. Туман ҳудудидан республика аҳамиятидаги автомобиль йўли, т. й. (Зирабулоқ т. й. станцияси) ўтган.

Маиший хизмат ва касб-ҳунар коллежи, 68 умумий таълим мактаби, 47 жамоат кутубхонаси, 26 маданият уйи, Мирбозор халқ музейи, 560 ўринли марказий касалхона, 3 поликлиника, 15 қишлоқ врачлик пункти, 2 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 39 фельдшер-акушерлик пункти, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази фаолият кўрсатади. 1932 й. дан «Пахтакор овози» туман газ. чиқади.