НАРЕКАЦИ

НАРЕКАЦИ — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик и. т. ин-тида Эчкиэмар ва Паркент навларини чатиштириб яратилган. Ғужуми йирик, чўзиқ, тўқ бинафша ранг. Пусти калин, эти серсув, мазаси хушхўр. Ҳосилдорлиги 165 — 190 ц/га. Касаллик ва зараркунандаларга чидами, совуққа бардоши паст. Янгилигида истеъмол этилади, қишда узоқ сақлашга чидамли.