НАРАЯН

НАРАЯН Притхви (1723—75) — Непал қироли (1769 й. дан). Ғарбий Непалда 1742—69 й. лар мобайнида Горкхва князлигини идора этган. 1743—69 й. ларда Катманду водийсидаги Кантипур, Бҳантапур, Ламитаур, Банспур ерларини, сўнгра Кират, Моранг ҳамда Шим. Непалга қарашли Илам ерларини ўзига бўйсундирган. 1769 й. пойтахтни Катманду ш. га кўчирган ва у ерда ягона Непал қироллигига асос солган.