НАМСАРАЕВ Хода Намсараевич

НАМСАРАЕВ Хода Намсараевич (1889.27.4, Кижинча қишлоғи, ҳоз. Бурятиянинг Хорин аймоғи — 1959.28.7, Улан-Уд э) — бурят ёзувчиси. Бурят адабиётининг асосчиларидан. Ижоди 1919 й. дан бошланган («Қоронғулик» пьесаси). «Оракул Дамби» (1920), «Хўжа-йин ва батрак» (1930) ҳикояларида бурят халқининг ҳаёти акс этган. «Циремпил» қиссаси ва «Шундай бўлган…» ҳикоялар тўплами бурят адабиётида яратилган энг яхши асарлардан бири. Халқ оғзаки материаллари асосида «Аламжа Мэргэн» (1936), «Согаадай сэ-сэн», «Харалтуур хаан» асарларини ёзган. «Тонгда» романи (1950) муаллифи. Урушдан сўнг Намсараевнинг «Танланган асарлар» (1948), «Танланган шеърлар» (1949) ва 5 жилдли асарлар тўплами нашр қилинган (1957—59).