НАМАНГАН АСНАМ ТЕКСТИЛ ҚЎШМА КОРХОНАСИ

НАМАНГАН «АСНАМ ТЕКСТИЛ» ҚЎШМА КОРХОНАСИ — Ўзбекистон — Туркия қўшма тўқимачилик корхонаси. Масъулияти чекланган жамият мақомига эга. Таъсисчилари: «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Енгилсаноатинвестхомашё» акциядорлик жамияти ва Туркиянинг «Астоп» фирмаси. Корхона қурилиши 1992 й. июлида имзоланган шартномага асосан бошланиб, 1994—2001 й. ларда қурилди ва и. ч. қувватларидан фойдаланиш 2001 й. апр. дан бошланди.

Низом жамғармаси 6,99 млн. АҚШ доллари. Шундан Ўзбекистон томонининг улуши 42% (2,93 млн. доллар), хо-рижий ҳамкорлар улуши 58% (4,06 млн. доллар). Наманган аснам текстил қўшма корхонаси «А. Т.» Қ. К. нинг йиллик лойиҳа қуввати 3600 т пахта калава ип и. ч. Корхона пахта толасидан тайёр газламалар, трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Йигирув, тўқув, пар-дозлаш мажмуасига эга.