НАБОПАЛАСАР

НАБОПАЛАСАР, Набу аплауцур — Янги Бобил подшохлиги ва халдей шохлари сулоласи асосчиси (мил. ав. 626—605 й. ларда ҳукмронлик қилган). 626 й. бобилликларни Оссурияга қарши қўзғолони раҳбари. Бобил 729 й. дан Оссурия қўл остида эди. Набопаласар 626 й. охирида — Бобил, 620 й. — Урук, 615 й. — Ниппур ш. ларини эгаллаган. 614 й. Мидия подшоси Киаксар билан иттифоқ тузган ва у билан биргаликда Оссурия устидан 609 й. узил-кесил ғалаба қозонган.