ҲУСАЙН ибн МУСАЛЛАБ, Амир Ҳусайн (? — 1370) — Амир Каза-/окнинг набираси. Балх, Ҳисори Шодмон ва Бадахшон вилоятлари ҳукмдо-ри. Аждодлари ҳукмронлик қилган Мовароуннаҳр тахтига даъвогарлик қилган. Аввалига Амир Темур билан ит-тифоқтузган ва синглиси Ўлжой туркон оғони Соҳибқиронга никоҳлаб берган. Ҳусайн ибн мусаллаб ибн М. ва Амир Темур 1363—64 й. Илёсхожа бошлиқ Жете лашкарини Қамаши туманидаги Тош-қўрғон қишлоғи яқинида бўлган жангда мағлуб этади. Аммо 1365 й. Тошкент ва Чиноз оралиғида Жете лашкари билан бўлган Жанги лойдаги муваффақиятсизликдан сўнг Ҳусайн ибн мусаллаб ибн М. ва Соҳибқирон ўртасида муносабат бузилади. 1370 й. га қадар Амир темурнинг Мовароуннаҳрни марказлаштирилган давлатга айлантириш йўлидаги саъй ҳаракатларида асосий тўсиқ бўлган. 1370 й. Балх ш. бўсағасида бўлган жанғда Соҳибқирон Ҳусайн ибн мусаллаб ибн М. нинг қўшинини тор-мор этади ва уни асирга олиб қатл этади. Ҳусайн ибн мусаллаб ибн М. Балх ш. нинг шарқий томонидаги Хожа Уккоша қабристонига дафн қилинган.
Ад.: Низомиддин Шомий. Зафарғюма, Т., 1996; Шарафудлин Али Яз-дий, Зафарнома, Т., 1997.