ҲАБИБОВ Муқим Азизович

ҲАБИБОВ Муқим Азизович (1916 — Андижон — 1979.21.11) — дирижёр, бастакор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Наманган мусиқа билим юртини тугатган (1936). 1934—52 й. лар Андижондаги турли театрларда дирижёр, 1952 й. дан Анди-жон театриш дирижёр, 1958—78 й. ларда бош дирижёр. «Бургутнинг парвози» (И. Султон), «Туҳматчилар жазоси» (Ҳамза), «Қасоскор она» (М. Бобо-ев) каби спектаклларга мусиқа баста-лаган, бир қанча қўшиқлар ёзган, мусиқали драма спектаклларига дирижёрлик қилган.