ҲОВЛИ ТЎЙИ

ҲОВЛИ ТЎЙИ — хонадоннинг янги турар жойга кўчиб ўтишини нишонлаш маросими. Қадимий анъаналардан ҳисобланган. Ҳовли тўйи оиланинг уйли-жойли бўлиши, янги қўни-қўшнилар билан яқиндан танишиш шарафига ташкил қилинади. Ҳовли тўйига қариндошлар, дўстлар ва маҳалла аҳли (баъзан иморат қурган усталар ҳам) таклиф этилади. Меҳмонларга зиёфат берилади.