ҲОЖИ ЮСУФ ҲАЙЪАТИЙ

ҲОЖИ ЮСУФ ҲАЙЪАТИЙ (Ҳожи Юсуф Мирфаёз ўгли) (1842 — Хўжанд — 1924) — маърифатчи, сайёҳ. Диний мактабда ўқиган бўлса-да, астро-номия, табииёт, геогр. фанларига қизиққан. Арабистон ва Европа мамлакатларига саёҳат қилган. Ўша мамлакатлар тўғрисида маълумотлар тўплаган. Ҳожи Юсуф Ҳайъатий 11 та катта-кичик глобус ясаган. 19-а. нинг 80-й. ларида ясаган энг катта глобуси (бўйи 117 см, шарининг айланаси 160 см, масштаби I см да 250 км) Самарқанддаги Ўзбекистон халқлари маданияти ва саньати тарихи музейида сақланади. Глобусга белбоғ тарзида 12 бурж доираси ўрнатилган, қарийб мингта жой номи ёзилган. Сайёҳнинг Кўҳистон харитасини чизгани, «Фалакиёт» аса-рини ёзгани маълум.