ҲОЖИ ТАМ-ТАМ

ҲОЖИ ТАМ-ТАМ (аслида Ҳомидов Ҳожи Қурбон, 1888 — Самарқанд — 1964.24.1) — халқ қизиқчиси, Эски мактабда савод чиқарган. Ёшлигидан халқ сайилларида ҳофизлар, машшоқлар, назм аҳли орасида бўлиб, ашула йўлларини, муқаллид қилишни ўрганади. Машҳур хонанда Ҳожиабдулазиз Абдурасулов билан ҳамкорлик қилган. Ҳожи там-там т-т аския тури — ширинкорликнинг, шунингдек, доира чалиш, чўп ва қайроқ билан ижро этиладиган ўйинларнинг устаси бўлган. Одатда у қўшиқ айтганда, ўзига ўзи соз билан эмас, балки «там-там» деб рубобнинг жарангига қилинадиган тақтидий оҳанги билан жўр бўлган. Шу боис халқ уни Ҳожи там-там т-т. деб кетган. 1937 й. Москвада ўтган ўзбек санъати декадасида, Каттақўргон сув омбори ва Катта Фарғона канали қурилишларида қатнашган. Самарқанддаги Ёш томошабинлар театри (1942—43), Мусиқали драма ва комедия театрида (1943—47) ишлаган. Унинг репертуа-рида ўзбек, тожик, озарбайжон, уйғур, рус халқ қўшиқлари, лапар ва латифалари, муқаллидлари катта ўрин тутган. Ҳожи там-там т-т. айтган «Карима кўйлак кияди», «Колхозга кирдим», «Ялли-ялли», «Бор-бора бормайман», «Омон-омон», «Биё як», «Меравам», «Ука, чилим чекманг», «Ехал из яр-марки ухарь» каби қўшиқлар оммалашган. Шунингдек, у Ҳожиабдула-зиз, Леви Бобохонов, Домла Ҳалим Ибодов ва б. га тақлид-пародия ҳам қилган. Дони Зокиров, Набижон Ҳасанов, Шариф Акромов каби бастакорлар ундан қўшиқлар ўрганишган.