ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ

ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ — ахборотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш (ҳисоблаш) масалаларини механизациялаш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган қурилма ёки қурилмалар мажмуи. Асосан 3 синфга бўлинади: аналог ҳисоблаш машинаси, рақамли ҳисоблаш машинаси ва гибрид ҳисоблаш машинаси. Ҳозир асосан рақамли Ҳисоблаш машинаси кенгроқ қўлланади (яна қ. Кибернетика, Компьютер, Электрон ҳисоблаш машинаси, Ҳисоблаш техникаси).