ҲИДОЯТ

ҲИДОЯТ (араб. — тўғри йўл) — ҳақиқий эътиқод йўлидан юриш. Ҳидоятнинг қарама-қаршиси залолат (тўғри йўлдан озиш)дир. Ҳидоят Аллоҳ ўз бандалари учун кўрсатган энг тўғри йўл ҳисобланади. Қуръоннинг Ҳидоят тўғрисидаги оятларида таъкидлани-шича, Аллоҳ таоло Ҳидоят йўлига ҳам-мани ҳам бошламайди, балки ўзи хоҳлаган, танлаган кишиларнигина бу неъматга мушарраф этади. Аллоҳ Муҳаммад (сав) га хитоб қилиб: «Сен хоҳлаган кишингни Ҳидоятга эриштира олмайсан, лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаганига Ҳ. ато қилур» — деган мазмунда оят нозил қилган. Ҳидоят ҳақида бир неча ҳадис ҳам ривоят қилинган.