ҲАЗРАТҚУЛ БАХШИ

ҲАЗРАТҚУЛ БАХШИ (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳазратқул Ҳудойбердиев) (1920, Қамаши тумани Қорақўтон қишлоғи) — Қамай достончилик мактабининг вакили. Душанба пед. ин-ти тарих-географик ф-тини тугатган (1958). Ёшлигидан халқ достонларини куйлашга қизиққан. Репертуарида «Гўрўғлининг туғилиши», «Гўрўғли билан Юнуспари», «Авазхон», «Авазнинг арази», «Нурали ва Ойхумор», «Алпомиш» каби достонлар бор. Ундан айрим сехрли фантастик эр-таклар («Мадҳия» номли), замонавий мавзуда достон ва термалар ҳам ёзиб олинган, грампластинкага кўчи-рилган.