ҲАЗРАТИ СУЛТОН ЧЎҚҚИСИ

ҲАЗРАТИ СУЛТОН ЧЎҚҚИСИ — Сурхондарё вилоятидаги чўққи, бал. 4688 м. Ҳисор тизмаси сувайирғич қисмининг жануброғида. Киштут дарёсининг бошланиш қисмида жойлашган. Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси. Атрофидаги ҳудудлардан тик қурумли қоялар ҳосил қилиб кўтарилган. Ёнидан оқиб ўтувчи ва шу ҳудуддан бошланувчи дарёлар ҳавзасида абадий қор ва музликлар мавжуд.