ҲАЗРАТИ ИМОМ МАҚБАРАСИ

ҲАЗРАТИ ИМОМ МАҚБАРАСИ — Шаҳрисабздаги меъморий ёдгорлик (14а.). Дорус-сиёдат меъморий ёдгорлиги таркибидаги Жаҳонгир Мирзо мақбараси Ҳазрати Имом Мақбараси номи билан машҳур. Дастлаб сардоба, кейинроқ устига тўртбурчак тарҳли зиёратхона тикланган, ташқи томонда кичик пештоқ ҳам бўлган. Х. И. м. янги мадраса пеш-тоғи бағрида қолиб кетган, мақбара қаддини ростлаш учун зиёратхона тепаси қўшимча девор орқали анча баланд кўтарилган ва устига янги кулоҳсимон чўққи гумбаз ўрнатилган. Археологик тадқи-қотлар вақтида мақбарадан 3 та жасад топилган. Шарафуддин али Яздий «За-фарнома»сида Кешда яшаган Бухоро ва Самарқандлик машҳур имомлар орасида Ҳазрати Имом номи билан машҳур Абу Муҳаммад ал-Кашшийни тилга олган. Амир Темур аждодлари хилхонаси яқинида шу имомнинг қабри бўлган (лекин қабр сақланмаган). Ҳазрати Имом номи янги бунёд этилган олий мадраса — Дор уссиёдат қолдиқларига кўчиб қолган.