ҲАЗРАТИ БАШИР ОТА МАСЖИДИ

ҲАЗРАТИ БАШИР ОТА МАСЖИДИ — Шаҳрисабздаги меъморий ёдгорлик (15-а. 2-ярми); Улуғбекнинг дўсти олим Башир ота (Саид Аҳмад, вафоти 1461—62) номи билан боғлиқ. Масжид катта хонақоҳ ва мақбарадан иборат. Башир ота қабри устидаги сағана сақланган. Сағана 2 поғонали асос устига ўрнатилган, ўйма нақшлар билан безатилган. 18-а. да унинг устига синчли, деворлари лой сувоқти, 4 та ёғоч устунга ўрнатилган шифти ясси тоқили масжид қурилган.