ҲАЗОРБОҒ

ҲАЗОРБОҒ — Сурхондарё вилоятидаги канал. Тўполондарёиинт ўнг соҳилидан бошланади. 1929—38-й. ларда қурилган. Илгариги уз. 36,5 км, сув ўтказиш имконияти 18 м3/с. Кейинги реконст-рукциялар (1953—1967) натижасида каналнинг сув ўтказиш имконияти 70 м3/с гача оширилди; уз. 56 км га етказилди. 3-км да бош гидроузели бор. Канал камсув Тўполондарё, Сангардак, Ҳўжаипок дарёларини бирлаштиради. Ҳазорбоғ трассаси жан.-ғарбий йўналишда кўп майда арикларни кесиб ўтади. Денов ва Шўрчи туманларидаги 40 минг га га яқин экин майдонларини суғоради. Ҳ. Дефез сув омбори (сиғими 12,8 млн. м’)га сув беради.