ҲАЗОРАСПИЙ

ҲАЗОРАСПИЙ, Жаъфархўжа ибн Насриддинхўжа ал-Ҳу-сайний алКарвакий (18-а. охири — 19-а. нинг 1-ярми, Ҳазорасп ш.) — шифокор-табиб, олим. Ҳазорасп ш. яқинидаги Карвак қишлоғида табиб оиласида туғилган. Ҳазорасп, Хива ва Бухоро мадрасаларида ўқиб, мудар-рис бўлиб етишган. Ибн Сино, Абу Бакр арРозий, Ибн Хаммор, Абулғозий Баҳо-дирхон асарларини ўрганиб, табибликни эгаллаган. «Алтабобат ул-мажмуа» («Табобат масалалари тўплами») асари муаллифи. Асарнинг турли вақтларда кўчирилган нусхалари Хива, Тошкент, Истанбул, Британия (Лон-дон) музей қўлёзмалар фондида сақланади. Асарда қон томирлари ва бош мия тузилиши, ташхис қўйишнинг бир неча турлари, овқатланиш меъёри, парҳез, доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланиш йўллари баён этилган. Наслдан-наслга ўтувчи сурун-кали сарамас касаллиги, жигар ва ошқозон ости безларининг яллиғланиши каби хасталикларни даволаш усуллари кўрсатиб берилган. У бепуштлик, аёллар жинсий аъзоларидаги касалликларнинг пайдо бўлиши ва уларни даволаш усуллари тўғрисида ҳам батаф-сил маълумотлар берган. Ҳ. Ҳазорасп туманининг Карвак қишлоғидаги Шайх Ҳусайн бобо қабристонига дафн қилинган.

Ад.: Абдуллаев А., Очерки истории развития медицинм в Хорезме. Т., 1980: Дўсчанов Б.. Ҳазорасп тарихи. Урганч. 1998.