ҲАЗОРАСП

ҲАЗОРАСП — Ҳазорасп туманидаги шаҳарча, туман маркази. Хоразм вилоятининг шарқида, Тошкент — Урганч автомагистрали ва т. й. ёқасида жойлашган. Т. й. станцияси. Вилоят маркази (Урганч ш.) дан 56 км жан.-шарқ-да. Аҳолиси 16,7 минг киши (2005). Ҳазорасп ҳудудидан ўтган Ҳазорасп, Ҳассаёп, Оталиқ, Сипои канал ва ариқларидан сув олади.

Ҳазорасп Хива билан бирга Хоразм воҳасининг энг қад. қалъа ва аҳоли манзилларидан биридир. Ҳазорасп номининг келиб чиқиши тўғрисида турлича қарашлар мавжуд. Тарихчи, тилшунос ва топонимист олимлар (Я. Ғуломов, С. П. Толстов, Ф. Абдуллаев, О. Мадраҳимов ва б.)нинг таъкидлашича, «Ҳазорасп» қад. хоразмий тилида минг от (ҳазор — минг, асп — от) ёки минг отлиқ диёри маъносини билдиради. Ўтмишда муаррихлар уни «Қалъаи Сулаймон» деб ҳам атаганлар. Тарихчи олим М. Исхоқов тахминига кўра, «Ҳазорасп» атамаси «Атураспенд» — «Муқаддас олов манзили», «Оташгоҳ» маъносини билдиради. Шаҳар топонимияси ҳақида маҳаллий ривоят ва афсоналар ҳам мавжуд. Баъзи тарихий маълумотлардан маълум бўлишича, Ҳ. Хоразмнинг чеккасидаги ҳимоя истеҳ-коми бўлиб, бу ерда мингга яқин отлиқ қўшин Хоразмни шарқдан келиши эҳтимол тутилган душмандан муҳофаза этган. Шаҳарда Рашидуддин Ватвот, Минглисулувхоним, Жавхарий, Саккокий, Ҳусайн Хоразмий, Жаъфар Ҳазораспий, Ҳаёлий, Уми-дий, Искандар Маҳмуд каби буюк сий-молар, шоир, олим ва табиблар етишиб чиққан.

Археологик қазишмалар натижасида Ҳазораспнинг ву-жудга келиши илк антик даврларга оидлиги аниқланди.

Кейинги даврда Ўзбекистон ФАнинг Самарқанд, Нукус ва Хоразм регионал археология бўлимларининг 1996 — 2005 й. ларда ўтқазган қазиш ишлари натижасида шаҳарнинг 2700 й. аввал бунёд бўлганлиги тўғрисида материаллартопилди. Шаҳар тўғрисида илк ёзма маълумотлар 9—10-а. Эрон тарихчиси ва филологи Табарий, 10-а. тарихчи ва географлари Истахрий ва Муқадда-сийларнинг асарларида учрайди. Сайёҳ географ, адиб ва тарихчи Ёқут Ҳамавийнинг ёзишича, Ҳазорасп мустаҳкам қалъ-али катта шаҳар бўлган. Шаҳар ер юзасига чиқиб қолган табиий грунт суви ҳалқаси билан ўралган. Қалъага фақат биргина ғарб томондаги махсус йўл олиб борган. Хондамир ва Мирхонд, Абулғозий Баҳодирхон, Мунис, Ога-ҳийлар асарларида Ҳазораспнинг тарихига оид кўп маълумотлар берилган. Ҳазорасп тўғрисида сайёҳ, шарқшунос А. Вамбери ҳам қизиқарли маълумотлар ёзиб қолдирган. 19-а. охирида шаҳарда 8 масжид, мадраса, мактабхоналар фаолият кўрсатган.

Ҳазораспда 50 дан зиёд корхона ва ташкилот, шу жумладан, пахта тозалаш, ғишт з-длари, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, таъмирлаш устахоналари, маҳаллий саноат корхоналари, тўқимачилик, палос ф-калари бор. Ўзбекистон — Германия «Унихо» қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Бутун Қуйи Амударё регионида машҳур бўлган «Қо-зоқбозор» деб аталувчи бозор мавжуд. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, микрофирмалар ишлаб турибди. Шунингдек, савдо, маданий ва маи-ший хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон бозори бор. 4 умумий таълим мактаби, иқтидорли болалар лицейи, қ. х., иқтисодиёт, тиббиёт, пед. касб-ҳунар коллежлари ва б. ўқув муасса-салари фаолият кўрсатади. Туман марказий кутубхонаси ваунинг тармоқлари, маданият уйи, клуб муассасалари, хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғи, «Истиқлол» стадиони, спорт заллари, футбол майдонлари ва б. спорт иншоотлари мавжуд. Каратэ ва таэквондо спорт клублари фаолият кўрсатади.

Туман марказий касалхонаси, катталар ва болалар поликлиникалари, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, туғруқхона, хусусий поликлиника, касалхона, дорихоналар ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади.

Ҳазораспдан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Денов ва б. шаҳарларга, Хоразмнинг бошқа туманларига, қорақалпоғистоннинг Тўрткўл, Беруний ш. ларига автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. шаҳарда тарихий ва меъморий ёдгорликлардан қалъа қолдиқлари (мил. ав. 7—6-а. лар), Жума масжиди (18-а.) ва б. сақланиб қолган.

Ж. Маньковская Л., Булатова В. Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978 Қурбонниёзов Р., Хоразм географияси Урганч, 1996; Нуржа нов К . ва бошқалар, Ҳазорасп тарихи, Урганч, 1998; «Древности Южного Хорезма» (ХАЭЭ-ХУ1), М., 1992.