ҲАЗОРАСП ТУМАНИ

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ — Хоразм вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Жан. дан Туркманистон, жан.-шарқдан Бухоро вилояти, шим. дан Қорақалпоғистон Республикаси, ғарбдан Боғот тумани билан чегарадош. Майд. 2,06 минг км2. Аҳолиси 188,5 минг киши (2005). Туманда 1 шаҳар (Питнак), 1 шаҳарча (Ҳазо-расп), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешта, Бўстон, Карвак, Ов-шар, Пичоқчи, Саноат, Юқори муҳамон, Питнак, Саримой, Тупроққалъа, Янгибозор). Маркази — Ҳазорасп шаҳарчаси.

Табиати. Ҳазорасп тумани Хоразм воҳасининг жан.-шарқи ва Қизилқум чўлида жойлашган. Ер юзаси пасттекислик, шарқдан ғарбга бир оз қия. Уртача бал. 150—200 м. Туман ғарбий қисмининг шим. чеккаси ва шарқий қисмининг жануби Амударё террасаларидан иборат. Жан. чегараси Қорақум чўлига туташ. Бу ерларда чўл рельефига хос қум тепалари, қолдиқ кўллар (Ҳажжаликўл, Шўркўл, Кепак, Узункўл, Қурванак ва б.) бор. Питнак атрофида қирлар жойлашган. Туманнинг шарқий қисмини Қизилқум чўли эгаллаган. Иқлими кескин континентал, янв. нинг ўртача т-раси — 4,1°, энг паст т-ра —32°. июлники 27°, энг юқори т-ра 44°. Йиллик ёғин 100—110 мм. Вегетация даври тахм. 200—210кун. Туманнинг шим. ва жан. дан Амударё оқиб ўтади. Туман экинзорлари Амударёдан сув оладиган Тошсоқа, Ҳазорасп каналлари ва бу каналлардан чиқарилган Пит-накарна, Янгиёп, Ҳассаёп, Картиби-чар, Овшарёп, Муҳамонёп ва б. ариқлардан суғорилади. Тупроқлари аллювиал ўтлоқи, ботқоқ ва шўрхоклардан иборат. Сизот сувлари 1—3 м чуқурлик-да, қиш ва баҳорда ер юзасига кўтарилади ва натижада тупроқ юза қатламида туз тўпланади. Қиш ва баҳорда тупроқ ювилиб оқава сувлар туманнинг жанлан ўтган Каттакўл коллекто-рига бориб тушади. Туман жан. да Амударёда Ўзбекистонда энг йирик Туямў-йин сув омбори қурилган. Ёввойи ўсимликлардан саксовул, рўвак, туранғил, тол, терак, жийда, буғдойиқ, ажриқ, шувоқ, семизўт, шўра, оқбош, юлғун, янтоқ, қамиш, қўға, якан ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, қуён, тулки, бўрсиқ, нутрия, юмронқозиқ, ондатра, калтакесаклар, илонлар; қушлардан тустовуқ, бирқозон, ўрдак, ғоз ва б. учрайди. Туманнинг энг жан. да, Амударё бўйида Қизилқум давлат қўриқхонаси ташкил этилган.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, татар, қозоқ, корейс, рус, туркман ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Ўргача аҳоли зичлиги 1 км2 га 91,5 киши. Шаҳар аҳолиси 32,9 минг киши, қишлоқ аҳолиси 155,6 минг киши.

Хўжалиги. Туман иқтисодиётида қ. х. етакчи ўринда. Пахтачилик, ғал-лачилик (шу жумладан, шоличилик) ривожланган. Чорвачилик, пил-лачилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳазорасп туманида деҳқон, фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Туманда жами экин майд. 26,3 минг гектарга яқин, шундан, 11,3 минг га ерга пахта, 11,7 минг га ерга дон, 71 га ерга картошка, 752 га ерга сабзавот, шунингдек, озуқа экинлари ҳам экилади (2004). Тумандаги жамоа ва шахсий хўжаликларида 51,2 мингдан зиёд қорамол (шу жумладан, 23,8 мингдан зиёд сигир), 39,5 мингга яқин қўй ва эчки, 100,8 минг парранда боқилади. Пахта тозалаш, ғишт з-длари, МТП, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, таъмирлаш устахоналари, маҳаллий саноат корхоналари, тўқимачилик, палос ф-калари ва б. бор. Бутун Хоразм воҳаси ва ундан ташқарида Ҳазорасп шаҳарчасидаги «Қозоқбозор» машҳурдир. Тумандаги фаолият кўрсатаётган жами 1200 дан зиёл корхона ва ташкилотдан 105 таси йирик, 14 таси ўрта, 76 таси кичик корхона, 1034 таси микрофирмадир. Қўшма корхоналардан Ўзбекистон — Германия «Унихо», Ўзбекистон — Туркия «Хо-размшакар» корхоналари фаолият кўрсатади. Туман ҳудудида Амударё устига халқаро аҳамиятдаги кўприк қурилган. Кўприкдан суткасига 14 поезд, 1000 та автомобиль ўтиши мўлжалланган.

49 умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, Ҳазорасп тиббиёт, қ. х., иқтисо-диёт, пед. касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси ва унинг 47 та тармоғи, 35 клуб муассасаси, маданият уйлари, маданият ва истироҳат боғи, 2 стадион, спорт заллари ва б. спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. 660 ўринли 4 касалхона (шу жумладан, туман марказий касалхонаси), поликлиника, дорихоналар, 1 участка касалхонаси, 5 қишлоқ амбулаторияси, 12 қишлоқ врачлик, 16 фельд-шер-акушерлик пунктлари, 14 тиш даволаш поликлиника пункти ва б. тиббий муассасаларда 421 врач (ҳар 10 минг кишига 22.6 врач), шунингдек, 1850 ўрта тиббий ходим аҳолига хизмат кўрсатади. Ҳазорасп тумани ҳудудидан Урганч — Тошкент т. й. ва автомагист-рали ўтади. Туман марказидан Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Денов ва б. шаҳарларга, Урганч ш. ва Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Беруний ш. ларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Тарихий ва меъморий ёдгорликлардан Ҳазорасп қалъаси (мил. ав. 7—6 – а. лар), Хумбузте-па, «Сартарош», Учўчоқ, Дошқалъа, Жума масжиди (18а.), Шайх Ҳусай-ин бобо мақбараси (19а.) ва б. сақланган. 1935 й. 21 майдан «Ҳазорасп-нома» газ. чоп этилади.

Комил Нуржонов.