ҲАЗОРАЛАР

ҲАЗОРАЛАР — Афғонистон (1,7 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари) ва Эрон (220 минг киши)даги халқ. Эрон тиллари гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Диндорлари — шиа мусулмонлари. Ҳазораларнинг асосини мўғул тилида сўзлашувчи кўчманчилар ташкил қилган, лекин уларнинг этногенезида туркий ва эроний кўчманчилар ҳам иштирок этган. Ҳазоралар Чингизхон давридан қолган мўғул аскарларининг авлодлари бўлса керак. 19-а. охирида афғон амири Аб-дураҳмон кўчманчи афғонлар (пуш-тунлар) ёрдамида Ҳазоражатни эгал-лаб олган ва бу ерни уларга ёзги яй-лов қилиб берган. Асосий машғулоти — деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунар-мандчилик.