ҲАЙВОНОТ БОҒЛАРИ

ҲАЙВОНОТ БОҒЛАРИ — илмиймаърифий муассаса. Намойиш қилиш, ўрганиш, кўпайтириш мақсадида ёввойи ҳайвонлар тутқунлик (қафас, вольер) ёки ярим тутқунлик (табиий яшаш шароитига ўхшаш майдонлар)да боқилади. Баъзи Ҳайвонот боғларида уй ҳайвонлари, айримларида ботаникага оид коллекциялар ҳам (мас, Париж, қозон ва б. жойлардаги зооботаника боғларида) сақланади. Ҳайвонот боғларида ҳайвонлар ўрганилади, табиий-илмий билимлар, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш масалалари тарғиб қилинади, ҳайвонларнинг «Қизил китоб» га кирган турлари сақланади ҳамда кўпайтирилади (мас, зубр, пржевальский оти ва б.), ҳайвонларни иклимлаштириш, касалликларини ўрганиш, даволаш ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш ва б. устида и. т. ишлари олиб борилади. Ўқувчилар учун экскурсиялар, зоологияга оид мавзуларда лекция, биологик кўргазмалар уюштирилади ва б.

Ҳайвонот боғлари Мисрда мил. дан тахминан 1500 й. оддин мавжуд бўлган. Бутун дунёда 720 дан ортиқ Ҳайвонот боғлари бор. Ўзбекистонда 2 та ҳайвонот боғи ( қ. Тошкент ҳайвонот боғи, Термиз ҳайвонот боғи) мавжуд.