ҲАЙСАМ ибн КУЛАЙБ ашШОШИЙ

ҲАЙСАМ ибн КУЛАЙБ ашШОШИЙ, Имом аш-Шоший (тўлиқ исми Абу Саъид ал-Ҳайсам ибн Кулайб ибн Сурайж (Шурайҳ) ибн Маъқил ашШоший ал-Бинкатий атТур-кий ал-Адиб) (? — 947) — йирик муҳаддис. Шош вилоятининг маркази Бинкатаа туғилган. У 9-а. нинг 2-ярми — 10-а. бошларида Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳадис илми ривожланган олтин даврда яшаган. Илм-маърифат ўрганиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Насаф ва Термиз каби шаҳарларда бўлиб, буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад атТермизий ва б. дан сабоқ олган. Шунингдек, хорижий мамлакатларга ҳам сафар қилиб, Балхда Зака-риё ибн Яҳё ибн Асад ал-Марвазий, Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний, Бағдодда Аббос ибн Муҳаммад ад-Дурий, Яҳё ибн Жаъфар аз-Забарқон каби машҳур олимлардан таълим олган ва кўплаб шогирдлар етиштирган. Аллома илмий фаолиятининг аксар қисми Бухоро ва Самарқандда кечган, Бин-катда вафот этган. Ҳадисларга оид «ал-Муснад» («алМуснад ал-Кабир») асари бор. Мазкур асар 1992 й. доктор маҳфуз арРаҳмон Зайнуллоҳ томонидан тадқиқ этилиб, бир неча жилди мадинада нашр этилган.