ҲАЁТИЙ ЦИКЛ

ҲАЁТИЙ ЦИКЛ, ривожланиш цикли — барча ривожланиш даврлари мажмуи. Ҳаётий цикл, одатда, зиготадан бошланади ва ўзидан насл қолдириш қобилиятига эга бўлади. Ҳаётий циклнинг давомийлиги йил давомида ривожланадиган насл (генерация) сони ёки бир Ҳаётий цикл давом этадиган йиллар сони, шунингдек, Ҳаётий цикл давомида содир бўладиган тиним, яъни диапауза даврининг давомийлигига боғлиқ.

Ҳайвонларда Ҳаётий цикл оддий ва мураккаб бўлади: оддий Ҳаётий цикл бевосита (ўзгаришсиз) ривожланадиган (мас, ўргимчаксимонлар, кам тукли чувалчанглар, қуруқликда яшовчи умуртқасизлар), мураккаб Ҳаётий цикл — метаморфоз орқали ривожланадиган ҳайвонлар (кўпчилик ҳашаротлар, бўшлиқичлилар, ясси чувалчанглар, денгиз ҳал-қалилари ва моллюскалари) учун хос. Метаморфоз ривожланишида Ҳаётий цикл 1 индивиднинг ривожланиши билан бел-гиланади (мас, капалакларда: тухум — қурт—ғумбак — вояга етган капалак; бақада: тухум— итбалиқ—вояга етган бақа). Насл галланиб ривожланишида ёки галланиб кўпайишида Ҳаётий цикл ҳар хил авлодларга мансуб бир неча ин-дивидларда дастлабки форма пайдо бўлгунча давом этади. Мас, сцифо-ид медузалар (бўшлиқичлилар) т: тухум—планула—эфира—медуза; ўсимлик шираларида: тухум—асос қўювчи урғочилар—мигрантлар—жинс ҳосил қилувчилар—эркаклар ва тухум қўядиган урғочилар. Шундай қилиб, Ҳаётий циклни ўрганиш бирлиги битта онтогенез ёки бирин-кетин борадиган бир неча онтогенез бўлиши мумкин. Бир ҳужайрали ҳайвонлардан споралилар (мас, қон споралилари, кокцидиялар) Ҳаётий цикли айниқса мураккаб бўлади.

Ўсимликларда ёпиқ уруғлилар учун бир йиллик, 2 йиллик ва кўп йиллик Ҳаётий цикл хос Тубан ва спорали юксак ўсимликлар Ҳ. ц. ида гамето-фит ва спорофит бўтимлари алмашиниб туради. Паразит замбуруғлар Ҳ. ц. и мураккаблиги жиҳатидан хўжайин ал-машиниш орқали ривожланадиган паразит ясси чувалчангларникига ўх-шайди. Мас, занг замбуруғлар Ҳаётий циклда эцидиоспоралар, уредоспоралар, телейтоспоралар, шунингдек, базидиал босқич ҳосил қиладиган даврлари бўлади.