ҲАЁТ, тириклик, тирик организмлар — материянинг энг юксак шакли. Замонавий қарашларга биноан Ҳаёт ташқи муҳитдан олииалиган энергия ҳисобига ўз-ўзидан бошқариладиган ва ўз-ўзини бунёд этиш хоссасига эга бўлган ўзига хос структуралардан иборат. Молекуляр биология. биофизи-ка, биокибернетика (қ. Кибернетика) ва б. фанлар соҳасида олиб борилган гадқиқотлар натижасида Ҳаётнинг моддий асослари биополкмерлар эканлиги аниқланди. Улардан оқсиллар ва нукле-ин кислоталар барча тирикликнинг доимий таркибий қисми ҳисобланади. Биополимерлар Ҳ. намоён бўлишининг молекуляр жараёнларида иштирок этади. Ҳаётий жараёнларда оқсилларнинг аҳамияти улар кимёвий тузилиши ва биологик функциясининг хилма-хиллиги билан белгиланади. Ҳар қандай ге-нетик информация оқсил молекуласида аминокислоталарнинг кетмакет жойланиши орқали намоён бўлади. Генетик информацияни нуклеин кислоталар (ДНК ёки РНК) ўзида сақлайди ва ирсиятга ўтқазади. Оқсиллар биосинтезида (қ. Биосинтез) бу ин-формация ҳужайранинг генетик аппа-рати (геном) лан цитоплазмага ўтиб, оқсил молекуласига аминокис. юталар қолдиқлари кетма-кетлигидан иборат узун занжир шаклида ёзиб олинади, Оқсиллар синтезининг амалга ошири – лиши орқали нуклеин кислоталар ҳужайрада кечадиган моддалар алма-шинуви тавсифини белгилаб беради. Моддалар алмашинуви эса ўзаро мувофиқлашган ва динамик боғланган ассимиляция (пластик алмашинув) ва диссимиляция (энергия алмашинуви) жараёнлари яхлит системасидан ибо-рат. Бу жараёнлар туфайли тирик организмлар ҳаётий функцияларининг бажарилиши учун зарур бўлган шарт-шароит вужудга келади, яъни улар таркибининг ўзўзидан янгиланиши содир бўлади ва бу таркибнинг нисбий турғунлиги сақланиб қолади.
Умумий маънода Ҳаёт ўзига хос структураларнинг ташқи муҳитдан олинган энергия сарфи орқали ўз-ўзини бошқариш ва бунёд этиши тари-қасида талқин қилинади. Бу тавсифдан моддалар ва энергия алмашину-ви орқали организм билан ташқи муҳит ўртасида доимий боғланиш бўлиб туриши тўгрисидаги тушунча келиб чиқади. Организмда моддалар атма-шинуви ассимиляция жараёнлари маж-муидан иборат. Ассимиляция ҳужайра молекуляр компонентларининг, жумладан тур учун хос бўлган моддалар (оқсил, нуклеин кислоталар) синтези ва диссимиляциясини, яъни ишлатиб бўлинган моддаларнинг пар-чаланиши ва организмдан чиқарили-шини ўз ичига олади. Мазкур жараён энергиянинг қайта тақсимланиши орқали содпр бўлади. Бу жараёнда автотроф фотосинтезловчи организмлар (яшил ўсимликлар, фототроф бактериялар) қуёш энергиясини ўзлаштириб, уни кимёвий боғлар энергиясига айлантиради (мас, АТФ синтези, фосфорланиш). Хемо-синтезловчи автотроф (темир ва ол-тингугурт бактериялари) кам оксидланган анорганик бирикмалар энергиясидан, гетеротрофлар (кўпчилик бактериялар, ҳайвонлар, замбуруғлар) эса автотрофлар ёки б. гетерот-рофлар синтезлаган органик моддаларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган энергиядан фойдаланади. Метаболитик ўзгаришлар давомида энергиянинг кўп қисми иссиқлик шаклида йўқотилиши натижасида организм — муҳит системаси энтро-пияси ошади.
Ҳаётга моддалар алмашинуви жараёни сифатида қараш ўз аҳамиятини йўқотмаган, лекин бу қарашлар янги маълумотлар билан бойиб бормоқда.
Моддалар алмашинуви — ҳаёт учун зарур бўлган тузилмаларнинг сақланиб туриши ва ҳосил бўлишининг зурур шарти сифатида ҳар бир организм тури учун ўзига хос бўлади. Ҳаётнинг замонавий тавсифига кўра, унинг асосий хоссаларига модддлар алмашинуви билан бир қаторда ўз-ўзини яратиш (репро-дукция), ирсийланиш ва ўзгарувчанлик намоён қилиш, ўсиш ва ривожланиш, таъсирланиш ва таъсирга жавоб бериш, ўз-ўзидан бошқарилиш, ритмлилик, энергияга муҳ-тожлик ва б. хусусиятлар ҳам киради. Муайян тузилган структураларнинг бузилиши билан Ҳаёт ҳам тўхтайди. Струк-тураларнинг ўзига хос хусусиятлари матрица усулида кўпаядиган генетик программада мавжуд бўлган ахборот билан боғлиқ. Матрица синтези жараёнида генетик программадан хато нусха олиниши (мутация) мумкин. Бунинг натижасида олинган программа нус-халар ўртасида фарқ (конвариант репликация) пайдо бўлади. Мутацияларнинг асосий қисми эволюциянинг дастлабки даврларида содир бўладиган репарация механизмлари орқали йўқотилади, лекин сақланиб қолган ирсий ўзгаришларнинг ўзи организмларнинг хилма-хил бўлиши ва уларда ташқи муҳит шароитига ҳар хил мосланишлар вужудга келиши учун етарли бўлади. Организмлар белгиларининг хилма-хиллиги табиий танланиш учун шарт-шароит яратади; бу эса, ўз навбатида. яшаш шароитига қараб организмларнинг мукаммалла-шуви (прогресс) га ёки улар тузили-шининг соддалашуви (рефесс)га олиб келади. Шундай қилиб, Ҳаёт ўз моҳиятига кўра ўз-ўзини яратадиган жараён сифатида эволюциянинг шарт-шароитларини белгилаб беради. Ер юзасида Ҳаёт молекуляр, ҳужайра, организм, популяция, тур, биогеоценез (экосистема) ва биосфера даражаларида намоён бўлади. Биология фанларининг 20-а. да эришган ютуқлари асосида ишлаб чиқилган Ҳаётнинг замонавий тавсифлари уни табиатан моддий эмаслиги тўғрисидаги ғайри-табиий назарияларга ўрин қолдирмайди. Шунинг билан бирга бу тавсифлар Ҳаётни фақат физик-кимёвий қонуниятлар билан боглаб қўйишга имкон бермайди. Моддалар алмашинуви асосида амалга ошириладиган матри-ца синтези ва ундан келиб чиқадиган биологик эволюция нотирик табиат учун хос бўлмайди. Моҳиятига кўра Ҳаёт нотирик табиатга нисбатан материя ҳаракатининг анча юксак дара-жадаги шакли хисобланади.
Лд.: Энгельгардт В. А., Познание явлений жизни. М., 1984; Югай Г. А. Обшая георияжизни, М., 1985,Гибор Г. Жизнь и ее происхождение, пер. с венгерского, М.. 1984; Умумий биология, Т., 2004;Мавлонов О., Биология, Т., 2003.
Очил Мавлонов.