ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ — ҳаётнинг мазмуни, мақсади, қадр-қиммати ҳақидаги муаммоларни тадқиқ ва талқин этувчи фалсафий оқим. 19-а. охири — 20а. бошларида Германия ва Францияда пайдо бўлган. Ҳаёт фалсафасининг ибтидосида А. Шопенгауэр туради, асосчиси эса Ф. Ницше ҳисобланади. Оқим вакиллари фикрича, ҳаёт — биринчи ўриндаги воқелик, кейинчалик маънавият ва моддиятга, онг ва борлиққа бўлинадиган узвий яхлитлик. Ҳаёт Ҳаёт фалсафасининг асосий тушунчаси ҳисобланади. Ҳаёт фалсафаси ҳаётнинг моҳиятини унинг ўзидан англаб олишга интилади. У ҳис-туйғулар ва инстинктларни улуғлайди, ақлни танқид ва инкор қилади. Ҳаёт фалсафаси тарафдорларига кўра, ҳаёт тушунчаси мураккаб, кўп маъноли, ўзининг аниқ талқинига эга эмас. Шу сабабли уни табиий-биологик (Ф. Ницше, А. Клагес), маданий-тарихий (В. Дильтей, Г. Зиммель, О. Шпенглер, Х. Ортега-и-Гасет) тушуниш мавжуд. Табиий-биологик талқинда қаёт биологик маънода тушунилиб, биологик хоссалар бутун воқеликка татбиқ қилинади. Ҳаёт табиийлик билан қиёсланади ва ҳар қандай сунъийликка қарши қўйилади. Бу йўналиш тарафдорлари куч-қудратни улуғлайдилар, ҳар қандай ғоянинг рўёбга чиқишини кишилар ёки ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари билан боғлайдилар. К. Бергсон фикрича, ҳаёт — фазовий ҳаётий шиддат, у дастлаб ягона марказда туғилиб, кўп жиҳатлардан бир-биридан фарқланадиган қатор портлашлар, сифатли сакрашлар орқали параллель равишда ривожланиб боради. Унинг моҳияти ички кечин-малардан келиб чиқадиган, қалбдаги жараёнлар воситасида фаҳмлаб олинадиган онг ёки аъло онг. Дильтей, Зиммель ҳаётнинг моҳиятни ички руҳий кечинмалардан излайди. Ортега-и-Гасет инсон ҳаётини табиатга қиёс-лаб ўрганишга интилган ақлнинг бунлай тадқиқот учун заифлик қилишини таъкидлайди. У ҳам инсон билан олам яхлитлигини, инсон ҳаётининг ташқи таъсирлардан холи, ўз-ўзича ибтидога эга эканини ҳисобга оладиган, аклнинг нисбатан кенг маънодаги тушунчасини ишлаб чиқишга уринади. Нуқтаи назардаги бундай фикрларга қарамай, уларда ҳаёт механик, тартибсиз тузилмаларга. Барча қатъий белгилаб қўйишларга, қотиб қолишларга қарши турадиган ижодий шаклланишнинг узвий жараёни сифатида намоён бўлади.

Ижод, айниқса, бадиий ижод Ҳ. ф. учун ниҳоятда муҳим, у ҳатто ҳаётнинг ўзи. Шу нуқтада Ҳаёт фалсафаси нораци-онал интуитивизмга, унинг билиш назариясига яқинлашади. Чунончи ҳаёт динамикасини, нарса-ҳодисанинг индивидуал табиатини умумий тушунчаларда ифодалаб бўлмаслиги, уни бевосита фаҳмлаш, интуиция орқали анғлаш мумкинлиги ҳар иккала оқимга хос. Ҳаёт фалсафаси фан билан фалсафанинг оламга ёндашувидаги кескин фарқни кўради. Фан оламни эгаллаш ва ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилади, фалсафага эса мушоҳадакорлик хос, шу хусусияти билан у санъатга яқин. Ақл ўз табиа-тига кўра ҳаётдан узилиб қолган; ақлий билиш ва унга асосланадиган фан нарсаларни эмас, нарсалар ўртасидаги муносабатларнигина анг-лаб етиши мумкин. Рационал билиш соф амалий манфаатларни қондиришга, фойда келтирадиган мақсадга мувофиқликка қаратилган. Илмий билишга ноинтеллектуал, интуитив, ҳаётни англаб етишнинг тимсолли-рамзий усуллари қарама-қарши қўйилади. Санъат асари, айниқса, шеърият, мусиқа ҳаётни англаш ва нисбатан айнан ифодалаш воситасидир.

Ҳаёт фалсафаси учун замон — ижод, тараққиёт ва ташкил топишнинг моҳияти сифатида муҳим аҳамиятга эга. Тарих эса Ҳаёт фалсафасида туғилишдан то ўлимгача бўладиган биологик даврийликка ўхшаш жараёнларни бошидан кечирадиган ноёб ва такрорланмас «маданий организмлар» сифатида намоён бўлади. Тарихий жараён, сабабият қонуни ҳукмронлик қилган табиатдан фарқли ўлароқ, тақдирга бўйсунади. Тарих фақат табиат дунёсидагина ҳара-кат қиладиган объектив қонуниятлар исканжасидан чиқиб кетади. Ҳаёт фалсафаси тарафдорлари (айниқса Ницше) тил муаммосига катта аҳамият беради. Уларнинг фикрича, тил реал ҳаётни изоҳлаб беришга ожизлик қилади, чунки тил истиоралар ва тимсоллар шаклида асл, келиб чиқиш жараёнидаги маъноларини йўқотади: индиви-дуал иборалар умумий тушунчаларга айланади, бу тушунчалар орқали ифодаланган олам асл оламга мос келмайди. Ҳаёт фалсафасида кейинчалик «омма жамияти» тушунчаси пайдо бўлди; у индивидни эрксизликка, ижоддан маҳрумликка, бегоналашувга олиб келади. Бу қарашлар ўша пайтларда пайдо бўлаётган демократия, тенглаштирувчилик ғояларидан «сара одамлар» маданиятини ҳимоя қилишга даъват сифатида ўзини кўрсатади. Шу сабаблар туфайли Ницше умум қабул қилинган қадриятларни, меъёрларни «табиий» ҳаёт нуқтаи назаридан қайта баҳолашга, асл «ҳаётий» қадриятларнинг ифодачиси бўлмиш комил одамга эргашишга чорлайди. Шпенглер фикрича, маданият гуллаб-яшнаган даврдан кейин, маданий организмларнинг аста-секин таназзулга учраши рўй беради, унда халқлар ўз хулқ-атвори ва фаолиятига кўра оммага айланади. Ҳаёт фалсафаси 20-а. бошида Бергсон, Зиммель, Дильтей, Кейзерлинг ва Клагес тимсолида ўзининг юксак чўққисига етди. Ҳаёт фалсафасининг айрим ғоялари кейинчалик персонализм, экзис-тенциализм, фалсафий антропология томонидан ўзлаштирилди.

Абдулла Шер.