ҲАЙКАЛ (араб. — катта, улуғ шакл) — 1) тасвирий санъат асари; ҳайкал-тарошликт тош, ёғоч, суякни йўниб, ўйиб, металл (асосан, бронза, зангламайдиган пўлат), бетон, гипсни қолипга қуйиб, қотириб, сопол, чинни ҳайкалчалар тайёрлашда лойга шакл бериб, кейин қиздириб ишланади. Монументал (очиқ ҳавода), даст-гоҳли (бино ичида), безак (меъморлик, боғ-паркда), жуда кичик ҳажмда ишланадиган (уй ичида безак вазифасини ўтовчи) хиллари бор;
2) заргарлик буюми; қорақалпоқ аёлларининг мураккаб кўкрак тақинчоғи. Ҳайкел деб ҳам аталади. Зебигардоннинт энг қад. ва аниқ номи. Ҳайкал асосий турунж ва бўйинга осиладиган занжирли қисмлардан иборат: юзаси босма нақшлар билан безатилган турунж қисми ҳажмдор бўлиб, йирик маржонли кўзлар қадалган япалоқ найча ва унинг устки ва остки томонига кунгурадор («она — маъбуда» тасвирини ифода-ловчи) шакллар ишланган қисмлардан иборат; қуйи қисми япроқча, ду-малоқ қуббачалар, зиғираклар осилган занжирли шокилалар билан ҳошияланади. Қад. дан ҳосилдорлик ҳомийси (тумор) сифатида қадрланган. Ҳайкални раққосалар миллий кийимнинг таркибий қисми сифатида тақадилар.