ҲАЙКАЛ Муҳаммад Ҳусайн

ҲАЙКАЛ Муҳаммад Ҳусайн (1888. 10.8, Кафрганнам — 1956.8.12, Қоҳира) — араб ёзувчиси, адабиётшунос ва давлат арбоби (Миср). Қоҳира ҳуқуқшунослик билим юртини тугатган (1909). Францияда сиёсий иқтисод ва ҳуқуқ фанларини ўрганган (1909—12). Консти-туционлибералистлар партияси муас-сиси — «Сиёсат» жур. ни бошқарган (1922—33). 1943—52-й. ларда шу парти-янинг раиси. Маориф вазири (1937 — 44), давлат вазири ва сенат раиси (1945-50). Дастлабки «Зайнаб» (1914) романи билан миср насри ривожида янги босқични бошлаб берган. «Муҳаммаднинг ҳаёти» (1929), «Миср сиёсати ҳақида хотиралар» (1—2ж., 1951—53), «У шундай яратилган» (1955) каби асарларида мамлакат тарихи, адабиётнинг тараққиёти, сиёсий ҳаёт ва б. мавзуларга мурожаат қилган.