ҲАЙДАРОВ Холиқул Ҳайдарович

ҲАЙДАРОВ Холиқул Ҳайдарович (1933.16.3, Сариоғоч, Чимкент вилояти) — Ўзбекистон халқ рассоми (1977). Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1954). Тошкент вилояти Калинин (ҳоз. Зангиота) туманидаги 15-ўрта мактабда расм ўқитувчиси (1954—60), Ўзбекистон КП МК Бирлашган нашриё-тининг босмахонасида рассом (1960 — 67), Тошкент чинни з-дининг бадиий лаб. да етакчи рассом (1967—93). Ҳайдаров газ. ва жур. ларда асарлари билан қатнашган. Ҳ. Тошкент чинни з-дида самарали ижод қилди: «Ўзбекистон», «Оқ олма», «Наманганнинг олмаси» каби чиннилар тўпламларини яратган; биринчилардан бўлиб чинни буюмлар (асосан кўза, лаган ва б.)га тасвир (пор-трет) лар ишлашни бошлаб берган. беруний, Улуғбек, Навоий каби мутафак-кирлар, турли илм-фан, давлат арбоблари вакилларининг сиймоларини чин-нига ишлаган. Ҳайкалтарошлик асарлари ҳам яратди (жумладан, «Тўлебий», мис, 2002, Сариоғоч ш. да). «Ҳайдаров ҳаёти ва ижоди» номли ҳужжатли фильм ишланган (1991). Ҳайдаров ишларидан намуналар республика ва чет эл кўргазмаларида намойиш этилади, музей ва хусусий тўпламларда сақланади.