ҲАЙДАРОВ Ўткирбек Абдужалилович

ҲАЙДАРОВ Ўткирбек Абдужалилович (1974.25.1, Андижон ш.) — боксчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2000), «Ўзбекистон ифтихори» (1999). 75 ва 81 кг вазн тоифаларида Ўзбекистон (1996, 1998, 2000), Осиё (2002, Серембан), Осиё ўйинлари (2002, Пусан) ва Афро-Осиё ўйинлари (2003, Ҳайдаробод) чемпио-ни. Жаҳон чемпионатининг олтин (1999, Хьюстон), кумуш (2001, Белфаст) ва бронза (2005, Хитой) медали соврин-дори, Яхши ният ўйинлари (2001, Брисбен) ва олимпиада ўйинлари (2004, Афина)нинг бронза медали соҳиби. Андижон ун-тини тугатган (2002), «Динамо» спорт жамиятида бокс бўйича йўриқчи (1996—2000). 2000 й. дан Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ходими. «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2004).