ҲАЙДАРОВ Борий Азизович

ҲАЙДАРОВ Борий Азизович (1909.23.12 – Тошкент — 1986.21.5) — актёр, дубляж реж. и. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Ленинград саҳна санъати ин-тини тугатган (1932). Фаолиятини «Ўзбеккино»да бошлаб (1928—29), сўнгра «Ленфильм», «Ўзбекфильм», «Туркманфильм», «Тожикфильм» студиялари фильмларида актёр сифатида қатнашган. 1946 й. дан «Ўзбекфильм»да дубляж реж. и бўлган. «Менинг Ватаним», «Ер қони», «Ум-бар», «Волочаев кунлари», «Азамат», «Унинг номи Сухэ-Батор», «Ўлим қудуғи», «Жарроҳ», «Дўстлар қайта учрашадилар» каби фильмларда турли характердаги роллар ижро этган. «Разведкачи жасорати», «Қишлоқ ўқитувчиси», «Бир йилнинг тўққиз куни», «Тинч окар Дон», «Она Ҳиндистон», «Очилган қўриқ» сингари 250 дан ортиқ фильмнинг дубляж реж. и бўлган.