ҲАЙДАРОВ

ҲАЙДАРОВ Қодиржон (1899, Қўқон — 1983.15.12) — ёғоч ўймакори, Қўқон ёғоч ўймакорлик мактабининг йирик вакили, устазода. Ўзбекистон халқрассоми (1963). Ўймакор уста Ҳаи-дар Нажмиддиновнинг ўғли. Ҳунарни отаси билан бирга ишлаб ўрганган. Отаси билан Қўқон ҳунармандлик мактабида дарс берган (1919—20-й. лар), 1923 й. да Москвадаги халқ хўжалиги кўргазмасида ишлади; 1925—29 й. ларда Қўқондаги Наримонов номидаги ин-тернатда, 1929— 31 й. ларда Қўқон ш. даги ёш дурадгорлар тўгаракларига бошчилик қилди. 1931— 33 й. ларда раб-факда ўқиди. «Янги маъдан» артелида уста (1936—54), Қўқон музейида таъмирловчи уста (1954—57). Ҳайдаров устун, курси, стол, хонтахта, қути, эшик, панжара, каравот ва б. буюмларни жо-зибадор безаб шуҳрат қозонди. 1958 й. дан Тошкентдаги Ўзбекистон халқлари тарихи музейи ва Ўзбекистон БА Марказий кўргазмалар зали эшиклари, Тошкент цирки биноси учун намоёнлар ва б. кўпгина ўймакори асарлар яратди, анъанавий нақш мужас-самотларини янги оҳанглар билан бойитди. Ҳайдаровнинг Қўқон ёғоч ўймакорлиги мактабининг миллий анъаналарини сақлаб қолиш ва уни ривожлантиришда хизматлари катта; кўплаб шогирдлар (X. Умаров, С. Эргашев, У. Ума-ров, А. Абдуллаев ва б.) тайёрлаган.

Ҳайдаров асарларидан намуналар республика ва чет мамлакатлар музейлари ва хусусий тўпламларда сакланади. Ҳам-за номидаги Ўзбекистон Давлат муко-фоти лауреати (1970). Ўзбекистон БА Қўқон тасвирий ва амалий санъат кол-лежига Ҳайдаров номи берилган.

Ад.: Тоқтош Р., Уста Қодиржон Ҳайдаров. Т., 2003.